Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Туркманистон президенти билан учрашди

Article
Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов Ашхободда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда "Туркманистон" интернет-газетаси хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Ашхободга туркман-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Учрашув доирасида ёқилғи-энергетика ва транспорт-коммуникация, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа соҳалардаги кўп йиллик самарали шерикликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикрлар алмашилди. Томонлар Оролни қутқариш ва ҳудуддаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби минтақанинг умумий муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлаётганига урғу беришди. Очилбой Раматов ва Қурбонгули Бердимуҳаммедовлар ўзароқ ҳамкорликнинг ривожидан томонлар қониқиш хосил қилишаётганини таъкидлашди ва ўзаро ҳамкорликни диверсификация қилишдан ҳар икки мамлакат манфаатдор эканликларини тасдиқлаб, ҳукуматлараро комиссиянинг фаолиятини ижобий баҳолашди.

Биз Twitterда