Туркия фуқаролари учун виза бериш тартиботлари соддалаштирилди

 
Анчадан бери кутилаётган воқеа ниҳоят амалга ошди: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси фуқаролари учун виза бериш тартиботларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга асосан, энди иш билан Ўзбекистонга келишадиган Туркия Республикаси фуқароларига бир йил муддатга бериладиган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишини талаб этишни бекор қилинди.
Туристлар сифатида Ўзбекистонга келишадиган Туркия Республикаси фуқароларига бир ойгача муддатга бериладиган кўп марталик визаларни 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлиги тўғрисидаги талаблар бекор қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётган даврда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25-27 октябрь кунлари Туркияга амалга оширадиган давлат ташрифи олдидан қабул қилинган бу қарор, мамлакатларимиз ўртасида тижорий ва туристик алоқаларни янада кенгайишига, икки тарафлама манфаатли ҳамкорликнинг янада юқори даражага чиқишига хизмат қилиши муқаррар.

Биз Twitterда