Ташқи ишлар вазирлигида Али Сулаймон ал-Саид билан учрашув бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 27 апрель куни Қувайт Давлати ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид билан учрашув бўлиб ўтди. 
 

Суҳбатда Ўзбекистон билан Қувайт ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, айрим минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди. Давлатлараро мулоқотни конструктив ва ўзаро манфаатли асосларда янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга томонларда қизиқиш мавжудлиги таъкидланди. 
Учрашувда Ўзбекистонга Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ас-Сабаҳнинг бўлажак ташрифи, Ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши ва бошқа икки томонлама тадбирларни ўтказиш муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. 
Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Қувайт вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. 
Қувайт Давлати делегацияси мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказади. 

Биз Twitterда