Шотландия мустақиллик учун курашни бошлади

Шотландия Буюк Британия таркибидан чиқишга ҳаракатни бошлаб юборди. Brexit шартлари маълум бўлганидан сўнг Шотландияда мустақиллик учун референдум бўлиб ўтади. “Биз бутун Европа оиласида қолишни истаймиз. Инглизларнинг сиёсий амбициялари туфайли, шотланд халқи ўз истакларини қурбон қилишни истамайди. Бизнинг ўз сўзимиз ва ўз ҳуқуқларимиз бор”, - деди Шотландия Биринчи вазири Никола Стержен.
Шотландия миллий партиясининг баҳорги съезди шанба куни ўз ишини якунлади. Унда партия етакчилари мамлакат мустақиллиги масалаларини муҳокама қилдилар ва қатъий қарорга келдилар.
“2014 йилдаги каби бизга қаршиликлар бўлади. Лекин бизнинг Британия парламентида ҳам етарли депутатларимиз бор. Улар бизнинг мақсадларимиз йўлида курашадилар. Шотландия ўз тақдирини ўзи белгилайди” – деди Стержен.
Сешанба куни (21 март) Шотландия парламенти мустақиллик бўйича иккинчи  референдум масаласини муҳокама қилади ва чоршанба (22 март) куни уни овозга қўяди. Референдум 2018 йил кузи ва 2019 йил баҳори оралиғида ўтказилади.

Биз Twitterда