Шавкат Мирзиёев: Ёш олимлар учун Халқаро Ислом маркази ташкил этиш керак!

Photo:http://www.inform.kz/
 
Бугун, 10 сентябрь куни Астанадаги Мустақиллик Саройида ўз ишини бошлаган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Президентимиз ўз сўзида хусусан, Ёш олимлар учун Халқаро Ислом маркази ташкил этиш ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар олимлари учун мукофот таъсис этиш ғоясини ўртага ташлади. “Бундай Марказ тажриба ва билим алмашиниши учун катта майдонга айланади. Шунингдек, биз Ўзбекистонда ал-Хоразмийга бағишланган ёш математиклар халқаро олимпиадасини ташкил этишни таклиф этамиз. Ислом мамлакатларида эришилган илмий ютуқлар ҳамда уларни жаҳонда оммалаштирилишига қаратилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг махсус мукофотини жорий этиш керак”, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Биз Twitterда