Намангандаги такрорий сайловлари якунларига кўра ЎзЛиДеп – 7, ХДП – 4, Экопартия – 4, "Адолат" – 2 та ўрин олди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси 2020 йил 5 январдаги такрорий сайловлар якуни бўйича натижаларни эълон қилди. Унга кўра, вилоят кенгашидаги 17 ўрин тўртта партия томонидан қуйидагича тақсимланди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 4
Ўзбекистон либерал демократик партияси – 7
Ўзбекистон Экологик партияси – 4
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси - 2
 “Миллий тикланиш” демократик партияси эса ўрин ололмади.
 
 
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича такрорий овоз бериш якуни бўйича сайланган депутатлар РЎЙХАТИ
 
2-Поп сайлов округи – Дусматов Абдулмухамат Рахманбердиевич, 1962 йилда Поп туманида туғилган, Поп туманидаги «Чоркесар Инвест» хусусий фирмаси раҳбари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши
 
3-Найман сайлов округи – Арслонов Зафар Дониёрович, 1986 йилда Поп туманида туғилган, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Поп тумани Кенгаши раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
7-Сабзазор сайлов округи – Исраилов Нодирбек Нематжонович, 1986 йилда Чуст туманида туғилган, Чуст тумани “Усмонов Улуғбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши
 
8-Олмос сайлов округи – Абдивалиев Рохмонали Исмоналиевич, 1981 йилда Чуст туманида туғилган, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чуст туман бўлими бош хуқуқшунос маслахатчиси 2-даражали юрист, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши
 
9-Варзик сайлов округи – Қосимов Алишер Сотимович, 1965 йилда Чуст туманида туғилган, Чуст туманидаги “Пилол” МФЙ раиси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши
 
10-Шуркент сайлов округи – Имомова Мавлуда Файзуллаевна, 1956 йилда Чуст туманида туғилган, Чуст туманидаги "Давронбек Ғайбулла" фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши
 
11-Карнон сайлов округи – Махмудов Бахриддинхон Жураевич 1963 йилда Чуст туманида туғилган, Наманган муҳандислик-қурилиш институти энергетика ва саноатни ахборотлаштириш факультети декани, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
14-Хўжанд сайлов округи – Ходжиматов Хабибулло Абдуллажонович, 1954 йилда Наманган шаҳрида туғилган, Пахта селекцияси, уруғчилиги етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станцияси директори, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши
 
16-Олтин водий сайлов округи – Назарова Нигора Қаюмжоновна, 1978 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси Тўрақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
20-Косон сайлов округи – Умаров Жахонгир Ганихонович, 1964 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой туманидаги “Косонсой интенсив узумзорлари” фермер хўжалиги раҳбари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
32-Исфархон сайлов округи – Ходжаев Зокиржон Захиджанович, 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган, Наманган шаҳридаги “MEXMASH” масъулияти чекланган жамияти директори, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
39-Ровот сайлов округи – Мамасолиева Нафисахон Турсунқуловна, 1966 йилда Уйчи туманида туғилган, Уйчи спорт коллежи директори, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши
 
41-Жийдакапа сайлов округи – Турғунова Мамурахон Эгамбердиевна, 1972 йилда Уйчи туманида туғилган, Уйчи тумани "Отабой Сулоласи Отабек" фермер хўжалиги раҳбари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
47-Қўғай сайлов округи – Алижанов Аброржон Алижанович, 1980 йилда Учқўрғон туманида туғилган, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Хирургия ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши
 
49-Ғалаба сайлов округи – Назаров Отабек Комилжонович, 1970 йилда Норин туманида туғилган, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг тез тиббий ёрдам Дамбоғ бўлими мудири, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши
 
51-Норинкапа сайлов округи – Камбаров Бобурбек Собиржон ўғли, 1989 йилда Норин туманида туғилган, Норин тумани “Соғлик гарови” хусусий шифохона менеджери, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши
 
59-Зарбдор сайлов округи – Мухиддинов Расулхон Абдухомидович, 1975 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган, Янгиқўрғон тумани “Искавот Барҳаёт сервис” МЧЖ раҳбари, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши
Наманган шаҳри, 2020 йил 6 январь
 

Биз Twitterда