Мирзиёев Венгрия президентига ҳамдардлик билдирди

Article
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Президенти Янош Адерга Италия шимолидаги Верона провинциясида Венгрия фуқароларини олиб кетаётган автобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти маълумот беради.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Биз Twitterда