Мирзиёев қозоқ вазирини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади

Article
2017 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, мамлакатларимиз ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек минтақалараро аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Марказий Осиё минтақасидаги халқаро транспорт коридорларини яратишда фаол иштирок этганлиги учун мукофотланди.

Биз Twitterда