Мирзиёевнинг давлат ташрифи: Хитой билан бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади!

Ҳозирга қадар давлат ташрифлари билан Туркманистон (6-7 март) ва Қозоғистон(22-23 март)га борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойида ҳудди шундай сафар билан Россияда бўлади.  
Минтақадаги йирик ҳамкорлар билан учрашувлар шу яна давом этади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг Россиядан кейинги сафарини май ойида амалга оширади. Бу сафар Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлади. Бу ҳақда Тошкентда бошланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи йиғилиши вақтида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниевнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг бўлажак ташрифи вақтидаги музокаралар якунида транспорт, инвестициялар, энергетика, ирригация, гидроэнергетика ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.
Хитой Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан ҳисобланиб, ўтган йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил этган. Юртимизда Хитой капитали иштирокида 704 корхона фаолият кўрсатмоқда.

Биз Twitterда