Хитой тинчлик ва тараққиётга интилади! Глобал лидерликка эмас

Бутунхитой халқ вакиллари йиғини сессия давомида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 3 мингдан ошиқ журналистлар саволларига жавоб берди. "Хитой дунёда тинчлик ва тараққиёт ҳукмронлиги тарафдори. У ҳеч қачон глобал лидерликка интилмайди. Халқаро хавфсизлик ва бутун жаҳон бўйича тараққиёт учун катта масъулиятни ўз бўйнига олади", деди Ван И.
Россия - Хитой- АҚШ учбурчаги
Москва, Пекин ва Вашингтоннинг ўзаро ҳамкорлигини шакллантириш борасидаги саволга Хитой дипломатияси раҳбари шундай жавоб берди: “Хитой ва Россия муносабатлари ҳеч қачон ҳозиргидек ўта яқин бўлмаган. Учинчи тараф бу мустаҳкам алоқага ҳар қанча уринмасин, зиён етказа олмайди. Москва ва Вашингтон муносабатларини илиқлашуви Пекин учун ажойиб хушхабар бўлади. Бу алоқаларнинг яхшиланишига умидимиз катта.
 Россия - Хитой- АҚШ сиёсий учбурчаги алоқаларини мустаҳкамлаш ғоясини қўллаб-қувватлаймиз. Айни пайтда биз бир-биримизга душманлик қилмай, ҳамкорликда ишласак сайёрамиз учун яхши бўлади".
Корея ярим оролидаги вазият
Бу борадаги муаммони фақат музокара столи атрофига ўтирибгина ҳал этса бўлади. Корея ярим оролини ядродан холи ҳудудга айлантириш учун ўз таклифларимиз бор. Хитой КХДРга ракета-ядро дастурини амалга оширишни тўхтатиши эвазига АҚШ ва Жанубий Корея томонидан амалга оширилаётган ҳарбий маневрларга чек қўйиб беришни таклиф этмоқда. Фақат шундай қилибгина томонлар келишувга эришадилар
Суверенитет ва ҳудудий масалалар
Жанубий Хитой денгизи борасидаги вазият анча яхшиланиб бораётганидан хурсандмиз. Бу борада Филиппин билан ўзаро муносабатлар илиқлашмоқда. Маниланинг бу ҳаракатларини олқишлаймиз. Икки томонлама музокаралар ижобийлик касб этмоқда.
Ҳеч ким Хитойнинг ҳудудий яхлитлигига дахл қила олмайди. Тайвань Хитойнинг бир бўлагидир. У билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга интилишни Хитой юзига оёқ қўйиш билан тенг деб баҳолаймиз.

Биз Twitterда