Грузия парламенти делегацияси, Ўзбекистонда яшаётган грузинлар диаспораси вакиллари билан ҳам учрашади

Foto: http://agenda.ge
 
20 январда Тошкентга келган Грузия парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация аъзолари ўз ташрифини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан бошлади. 
Музокараларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этган ҳолда, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди. 
Ташриф доирасида Кобахидзе бошчилигидаги Грузия парламенти делегацияси аъзолари, турли давлат идораларига ҳам ташриф буюришади ҳамда музокаралар ўтказишади. Ўзбекистон Олий Мажлиси билан Грузия парламенти ўртасида Парламентлараро ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланади.
Грузиялик меҳмонлар, Ўзбекистонда яшовчи грузин диаспораси вакиллари билан учрашишни ҳам режалаштиришган.

Биз Twitterда