Эрон ва Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги янада ривожланади

Article
Эрон Маданий мерос, миллий ҳунармандчилиги ва сайёҳлик ташкилоти раиси Заҳро Аҳмадипур Ўзбекистоннинг Эрондаги фавқулодда ва мухтор  элчиси Баҳодир Абдуллаев билан учрашиб, икки мамлакат  ўртасида катта маданий алоқалар ва муштарак тарихий жиҳатлар мавжудлиги ва томонлар ушбу имкониятлардан фойдаланиб ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкони борлигини таъкидлади, дея ёзади ИРНА агентлиги.
Аҳмадипур икки мамлакатни сайёҳлик соҳасида ҳамкорлигини янада ривожлантириш замоан талаби эканлигини айтиб ўтди. 
Баҳодир Абдуллаев ҳам  Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги азалий тарихий алоқаларга алоҳида урғу бериб, Ўзбекистонда Эронга бўлган қизиқиш юқори эканлиги Ўзбекистоннинг кўп хусусий ширкатлари ҳам  Эрон билан туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришган  қизиқиш билдиришаётганини маълум қилди.
 

Биз Twitterда