Эрдоған матбуот конференциясида Абдулло Ориповнинг шеърини ёддан ўқиди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг қўшма матбуот анжуманида Эрдоған, Ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг шеърини турк тилида ёддан ўқиди. Шеърни ўқишдан олдин таржимонга хитоб қилган Туркия президенти, “Шеърга ўтяпман, таржимани тўғри қил” деб эслатма ҳам қилди.
 
 
Эрдоған: Ўзбекистоннинг миллий шоири, марҳум Абдулло Ориповнинг қуйидаги ажойиб ифодаси билан айтганда, Музаффар бўл, ғолиб бўл, ўктам, Дўст-у ёринг, қардошинг билан. Асрларнинг силсиласида Боқий тургай кошонанг сенинг. Улуғ башар оиласида. (Эрдоған турк тилида қуйидагича ўқиди шеърни: Музаффер ол, галиб ол, гючлю ол, Достун, ярин ве қардешинле, Асрлар бойунжа бакий калсин кўшкюн сенин, Улу инсанлик алеминде)
Биз дўст, қардош ва қариндош сифатида Ўзбекистоннинг ҳар доим кучли бўлишини ҳохлаймиз. Азиз ва қадрли қардошим Мирзиёевнинг бу тарихий ташрифи икки ўлка ўртасидаги тақдирдошликни янада кучайтиришини Оллоҳдан сўрайман. Бу сўзлар билан қадрли қардошимга, Ўзбекистон делегацияси аъзоларига мамлакатимизга, пойтахтимизга ва Истанбулга хуш келибсиз, деб қоламан.

Биз Twitterда