Депутат ва сенаторларга гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
 
 
Парламент сайловлари натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги фармонига асосан тайинланган.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов миллий парламентимизнинг янги сайланган ва Президентимизнинг фармонига биноан тайинланган аъзоларини халқ вакили бўлишдек шарафли мақомга мушарраф бўлгани билан табриклади.
Тадбирда парламент аъзолари энди ўзининг бор куч-ғайрати, улкан илмий, ижодий ва лидерлик салоҳиятини ҳамда инсоний фазилатларини халқимизнинг ва мустақил Ватанимизнинг равнақи йўлида сафарбар этади, деган умид билдирилди.
 

Биз Twitterда