Адҳам Икрамов-Атамбаев учрашуви: Кун тартибида ўзбек-қирғиз чегараси масалалари

Article
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя мажмуаси раҳбари Адҳам Икрамов Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Бу ҳақда қирғиз медиаси хабар берди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари томонидан ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш борасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда ўзбек-қирғиз муносабатларининг бошқа устувор йўналишлари масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Биз Twitterда