Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

 
19 июнь куни халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сессияда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ, котибият, бўлим бошлиқлари, туман фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Депутатлар 2017 йил 23 февралдан бери туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Даврановнинг ўрнига Мўминов Садритдин Зокировични туман ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.
Ҳозиргача Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Мўминов Садритдин Зокирович 1970 йилда Чортоқ туманида туғилган, 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини Молия-кредит йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

Биз Twitterда