Автомобилсозлик, текстил, фармацевтика, таълим соҳаларида шартномалар... Мирзиёевнинг Жанубий Корея ташрифи унумли бошланди

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди. 
Ушбу ташриф Ўзбекистон – Жанубий Корея ўртасида мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувларнинг мантиқий давоми бўлиб, давлатларимизнинг ўзаро алоқаларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш имконини бермоқда. 
Тўрт кун давом этадиган ташрифнинг биринчи куни ўта унумли бошланди. Агар тўрт кун давомида бундай самарадорлик билан музокаралар юритиладиган бўлса, Жанубий Корея 90-йилларда бўлгани каби яна Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкорига айланади.
Ўзбекистонда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлиги кўринишида юқори натижали дори-дармонларни ишлаб чиқариш келишуви, Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шартномаси, тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар, Тошкент шаҳар полигонида чиқиндихона газини қайта ишлаб, ундан электр ва иссиқлик энергиясини олиш технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишни кўзда тутувчи меморандум, Ўзбекистонда Жанубий Кореяда катта обрўга эга Ажоу университети ҳамда Поханг политехника университетининг филиалларини очиш бўйича келишувлар...
Хуллас, олдимизда кунларда Сеулда Ўзбекистон-Корея бизнес форуми ҳам борлигини назарда тутадиган бўлсак, ташриф якунида бир неча миллиардлик шартномалар имзоланишини кутса бўлади.
 

Биз Twitterда