АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 2-3 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлади

2020 йилнинг 2-3 февраль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.
АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
 
 
“Ўзбекистон ТИВда икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қиладилар. Халқаро майдондаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар”, - дейилади ТИВ хабарида.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – АҚШ” (C5+1) шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Биз Twitterда