Сарвиноз Қурбонбоева "Евроосиёнинг энг гўзал шахматчиси" бўлиши учун овоз беринг!

Ўзбек спортчиси Сарвиноз Қурбонбоева халқаро Miss Chess Eurasia 2017  гўзаллик танловида иштирок этмоқда. Унинг натижасига кўра энг кўп овоз олган спортчи Евроосиёнинг «Энг гўзал шахматчиси» унвонига эга бўлади.
Айни пайтда chess.pw сайтида очиқ овоз бериш давом этмоқда. Бу ерда бизнинг спортчимиз етакчидан озгинагина ортда бормоқда ва мухлисларининг қўллаб-қувватлашини кутмоқда.  
Ўзбек шахматчисига Эрон, Польша, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва ҳиндистонлик ҳамкасблари рақиблик қилишмоқда. 30 январь соат 09:40 ҳолатига қозоғистонлик Жансая Абдумалик 2740 овоз билан етакчиликни ўз қўлида ушлаб турибди. Сарвинознинг ҳисобида 2639 та овоз мавжуд. Учинчи ўриндаги тожикистонлик Мутриба Ҳотамига эса 532 овоз берилган.
 
chess.pw   орқали сайтга кириб, ҳамюртимизга тўғридан-тўғри овоз беришингиз мумкин!
Шу кунларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг энг гўзал шахматчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровлар якунланиб, унда ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тохиржонова ғолибликни қўлга киритди.

Биз Twitterда