Қозоғистонлик боксчи Зокир Сафиуллин: Муроджон Аҳмадалиев мендан қўрқсин!

Article
Астанада Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) нинг VII мавсумида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасининг иштироки бўйича тақдимот учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда vesti.kz хабар қилди.
Astana Arlans жамоаси бу мусобақанинг гуруҳ беллашувларида Россиянинг Russian Boxing Team, Хитойнинг China Dragons, Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоалари билан куч синашадилар.
Ҳамюртларимизнинг бугунги кунда жаҳон боксида етакчи ўринда эканликлари ҳеч кимга мир эмас. буни Астанадаги тадбирда Қозоғистон терма жамоаси бош менежери Серик Сапиев ҳам яна бир бор эътироф этди: “Ўзбекистон терма жамоаси турнирда энг кучли боксчилари билан қатнашади. Уларнинг бари ниҳоятда кучли ва тажрибали...”
Лекин 60 кг бўлган енгил вазнда мусобақага киришадиган қозоқ боксчи Зокир Сафиуллиннинг рақиблари ҳақида фикри бошқачароқ бўлди. “Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этувчи кўплаб боксчилар бошқа вазн тоифаларига ўтишмоқда. Шунинг учун уларга мослашишга уриниш керакмас. Рақибларим (улардан бири – Муроджон Аҳмадалиев) менга қараб, мендан қўрқишсин! Мен ўзимни кўрсатишга тайёрман”.
Ишонамизки, Uzbek Tigers ва Astana Arlans жамоалари учрашувидан кейин Зокир Сафиуллин, Рио-2016 га борган "акаси" Қайрат Ералиевга ўхшаб, Муроджонга қараганда, қўрқадиган бўлиб қолади.

Биз Twitterда