Месси Мисрда!

“Барселона” юлдузи Лео Месси бугун гепатит С га қарши оилавий кураш кампанияси доирасида Мисрга келди ва бир кун давомида шу ерда бўлди.
Мессининг бу диёрга ташрифи аввал икки марта режалаштирилиб, ҳар сафар қолдирилганди. Биринчи сафар декабрь ойида амалга оширилиши лозим эди. Лекин Қоҳира ибодатхонасидаги портлаш туфайли сафар уюштирилмаганди. Кейинги режага кўра Месси ўтган ҳафтада Мисрга келиши белгиланганди. Лекин бу ташриф “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги йирик мағлубиятидан (ПСЖ 0:4) сўнг қолдирилганди.
Юлдуз футболчи билан жуда яқин мулоқотга киришган мисрлик ишқибозлар “Мессининг қўриқчилари ўта шафқатсиз эканлиги, унинг олдига ҳеч кимни яқинлаштирмаслиги” ҳақидаги мавжуд гап-сўзлар уйдирма эканлигига ишонч ҳосил қилдилар.
Мессининг Мисрда илк бор ташриф буюрган жойи жаҳонга машҳур эҳромлар – пирамидалар водийси бўлди.
Гепатит С га қарши кураш кампанияси Миср туризм ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилди.
Мессининг бу сафари машҳур карикатурачи Омар Момани эътиборидан четга қолгани йўқ. У ажойиб сурати билан мухлисларни хурсанд этди.

Биз Twitterда