Ислом Ҳамжиҳатлиги Ўйинларида Ўзбекистонда яна 4 та  олтин медаль! Умумий ҳисобда ҳозирча учинчимиз!

ФОТО: http://img.day.az/
 
Озарбайжон пойтахти – Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида ўзбекистонлик каратечимиз Садриддин Сайматов юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун бадиий гимнастикада Анастасия Сердюкова, дзюдода Гулноза Матниёзова ҳамда паралимпиадачи дзюдочиларимиз Ширин Шарипов ва Шухрат Бобоевлар олтин медалларни қўлга киритишди!
Медаллар умумий ҳисоби бўйича 5 олтин, 4 кумуш ҳамда 12 бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз учинчи ўринда боришмоқда!  
 

Биз Twitterда