Қишки Осиё ўйинларида битта олтинга даъвогармиз, бошқа умид йўқ...

Чунки бундан бошқача ҳам бўлиши мумкин эмас. Боиси 19 февраль куни Япониянинг Саппоро шаҳрида старт берилган VIII қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистондан ягона вакил иштирок этмоқда. У ҳам бўлса фигурали учиш бўйича терма жамоа аъзоси Миша Гедир. Миша мусобақадаги иштирокини  24 февралда бошлайди.
Мусобақада 32 давлатдан ташриф буюрган 1200 нафар спортчилар спортнинг 11та тури - хоккей, биатлон, кёрлинг, фигурали учиш, шорт-трек, конькида югуриш, тоғ чанғи спорти, чанғи пойгаси, фристайл, сноуборд ва трамплиндан сакраш бўйича ўзаро беллашмоқдалар. Эътиборли жиҳати Осиёнинг 30та мамлакати қаторида бу сафар Океания минтақаси вакиллари – Австралия ва Янги Зеландия терма жамоалари ҳам мусобақада меҳмон сифатида қатнашишади. Фақат ушбу минтақа вакиллари медаллар учун кураш олиб боришмайди.
Мусобақаларнинг тантанали ёпилиш маросими 26 февраль куни Макоманай муз саройида ўтказилади.

Биз Twitterда