Франс-Пресс: Ўзбек боксчилари Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида барчани лол қолдиришмоқда!

ФОТО: http://abf.az/
 
Ўзбекистонлик боксчиларимизнинг Бокуда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларидаги иштироки Ўзбек боксининг юқори савиясини яна бир бор намойиш этмоқда.
Ҳозирги ҳолатга 5 боксчимиз – Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг), Аброржон Қодиров (52 кг), Абдулҳай Шораҳматов (56 кг), Алиёр Норалиев (64 кг) ҳамда Бобо-Усмон Батуров (69 кг) ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди. 
75 кгда Маҳмуд Ғоипов бугун Қозоғистон вакили Қулаҳмад Турсунбойга қарши чорак финалда рингга чиқади.
60 кгда Улуғбек Дўстмуродов қозоқ боксчи Заурбек Султонга, 81 кгда Мадиёр Саидраҳимов мисрлик Адбулваҳоб Абдулгавводга, 91 кгда Сардорбек Бегалиев Озарбайжон вакили Теймур Маммадовга енгилиб, мусобақани тарк этишди.
Умумий олганда, боксчиларимизнинг рингдаги зафарлари эътиборсиз қолмаяпти. Чорак финал ўйинлари ҳақида материал тайёрлаган дунёнинг энг йирик ахборот агентликларидан бири Франс-Пресс ўз хабарини “Ўзбек боксчилари Ҳамжиҳатлик ўйинларида лол қолдиришмоқда” деб номлаганини юртимиз бокс мактабининг халқаро миқёсда яна бир юксак эътирофи сифатида кўриш мумкин.
Боксчиларимизга қолган баҳсларда омад тилаб қоламиз!

Биз Twitterда