Бухоро рингида Осиё Ўйинлари йўлланмалари учун қизғин баҳслар бошланди

 
Бугун, 6 февраль куни Бухоро шаҳрида бокс бўйича аёллар ва ўсмир қизлар ўртасида Республика биринчилиги старт олди.
11 февралгача давом этадиган мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан келган иқтидорли чарм қўлқоп соҳибалари билан бирга, 15 боксчидан иборат Россия Федерацияси терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда медаллар учун 74 нафар боксчи беллашади. 2000-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида беллашувларда эса 32 нафар ёш спортчи иштирок этади. Бу категорияда баҳсга киришган қизларимиздан энг кучлилари, 18-29 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олишади.
2002-2003 йилда туғилган қизлардан эса мусобақада 60 нафар боксчи иштирок этмоқда.
Мураббийларимиз, мана шу чемпионат натижаларига кўра жорий йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги Осиё ўйинларида қатнашувчи аёллар терма жамоамиз аъзоларини ҳам аниқлаб олишади.

Биз Twitterда