Ўзбек мусаввир Жаҳонгир Ашуровнинг кўргазмаси Истанбулда катта эътибор топди

 
Бухоролик миниатюрачи рассом Жаҳонгир Ашуровнинг "Эрам" деб номланган кўргазмаси Истанбулдаги Зейтинбурну Маданият ва саънат марказида очилди. 3 Майга қадар давом этадиган кўргазмада ҳамюртимизнинг 30 дан ортиқ классик йўналишда ишланган миниатюралари санъатсеварлар эътиборига ҳавола этилган.
П.П.Бенков номидаги республика рассомлик билим юртида таълим олган Жаҳонгир Ашуровнинг асарлари Европа ва АҚШдаги энг катта кўргазмаларда намойиш этилгани, British Museum ва Victoria & Albert Museum каби дунёнинг энг бой коллекциялари орасидан жой олгани турк санъат оламининг Истанбул кўргазмасига бўлган қизиқишини бағоят орттирди.
 

Биз Twitterда