Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги кўргазма

Article

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар эътиборига машҳур асарлар ва адиблар асарлари ҳавола этилган “Таътилда мутолаа қиламиз” деб номланган китоблар кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Истиқбол” залида очилган болалар китоблари кўргазмасида ёш фойдаланувчилар эътиборига “Классная классика”, “Келинг, китоб ўқиймиз”, “Севимли болажонларим учун эртаклар”, “Мои любимые стихи”, “Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари”, “Весёлая компания”, “Ўзбек халқ эртаклари олтин хазинаси”, “Жаҳон саргузашт адабиёти”, “Все лучшие сказки мира” рукнлари остида бадиий адабиётлар, ёш билимдонлар учун “Нима? Качон? Қаерда?”, “Энциклопедия эрудита”, “Большая детская энциклопедия”, “Я познаю мир”, “Энциклопедия для детей”, “Болалар энциклопедияси” туркумидан адабиётлар, эртаклар, шеърлар, ҳикоялар ҳамда вақтни қизиқарли ўтказишга кўмаклашувчи “Весёлие конкурсы”, “1000 заданий для зарядки мозгов” каби китоблар тўпламлари ҳавола этилган.

Учинчи қават фойесида рус ва ўзбек тилларида нашр этилган китоблар катта кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур китоблар қаторидан “Нашриётимиз хазинасидан”, “Камолот” кутубхонаси”, “Знаменитие произведения поэтов и писателей”, “Золотая классика”, “Малое собрание сочинений”, “Русская классика”, “Жаҳон адабиёти кутубхонаси”, “Мировая классика” рукни остида нашр этилган адабиётлар ўрин олган.

Шунингдек “Жаҳон” зали Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларига жаҳон адабиёти намоёндаларининг дунёга машҳур асарлари ўрин олган адабиётлар кўргазмасини тақдим этди. Мазкур кўргазмада инглиз, корейс, хитой, немис, француз, испан ва бошқа тиллардаги адабиётлар намойиш этилмоқда.

Кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар ўзларини қизиктирган, бўш вақтларини тўлдира оладиган, янги маьлумот оладиган, қизикарли нарсалар ўрганадиган, ҳозиргача номаълум нарсалардан вокиф этадиган, уларнинг ижодий тасаввурини намоён этадиган китобларни мутолаа килиш ёки шунчаки китоб вараклаш имконига эга буладилар. Баъзи ёш китобхонлар учун эса мутолаа қишки таътил кунларининг энг севимли машғулотига айланади.

Биз Twitterда