Шоҳруҳ Хон фан доктори даражасини олди

Article

Болливуд юлдузи Шоҳруҳ Хон  Ҳайдарободдаги Мавлоно Озод Миллий Урду Университетининг фахрий фан доктори даражаси соҳиби бўлди деб хабар қилди  NEWS18 сайти.

Университет президенти Пранаб Муҳержи уни ушбу даража билан тақдирлади. Қувончга тўлган Шоҳруҳ Хон  шундай деди: “Отам бундан жуда хурсанд бўлган бўларди. Онам учун ҳам жуда ўзига хос нарса бўлган бўларди, чунки у Ҳайдарободда туғилган.”

Университет мутасаддиларининг айтишларича, Шоҳруҳ Хонга ва Рехта фонди таъсисчиси Ражив Сарафга Урду тили ва маданиятини тарғиб қилишдаги чексиз ҳиссалари учун фахрий фан доктори даражаси берилди.

Биз Twitterда