Омадбек Аҳмаджонов Ислом Каримов хотирасига қўшиқ куйлади (видео)

Article
Хонанда Омадбек Аҳмаджонов репертуаридан жой олган ва унинг ижросида янграган кўплаб қўшиқлар элимиз олқишига сазовор бўлган. У Ботир Зокиров ижодидан ўзига хос талқинда ижро этган “Умид” қўшиғини Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишлади. Бу ҳақда namnews.uz эксклюзив хабар берди.
- Бу сиймо ҳақида ҳар кимнинг ўз сўзи бор. Ҳар юракда у ўзига хос оҳанглар билан бўй беради. Мен ҳам элимизга тортиқ этишдан мамнуният туяётган бу қўшиғимни шу нурли сиймо - Биринчи Президентимиз Ислом ота Каримовнинг ўчмас хотирасига бағишладим. Шояд, Ислом Каримовнинг буюк шахси аждодлар жасорати, бугуннинг шаҳди ва келажак саодати билан уйғун. Келинг, яна бир лаҳза ҳаммамиз суйган мумтоз оҳангларда Юрт отаси Ислом Каримовни ёдга олайлик. Шояд, бу қўшиғим ҳам халқимиз шуурига зиё, юрагига қувват, ниятига қанот берса. Зеро ул муборак зот айнан мен каби ёшларнинг тинч ва осуда осмон остида куйлашимиз учун жон фидо этдилар – дейди хонанда.

Биз Twitterда