Наманганлик ўқувчилар Испанияда ўтказилган онлайн мусиқа фeстивалида  ғолиб бўлишди

Наманганлик мусиқа соҳасида иқтидор эгалари бўлган ўқувчилардан 3 нафари Испанияда ўтказилган онлайн фестивал-танловда ғолиб бўлдилар. 
Дунёнинг 120 давлатидан вакиллари қатнашган “World Art Games” шиори остидаги танловда Наманган шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Аҳрормирза Раҳманов 13 - 15 ёш тоифасида скрипка ҳамда фортепиано йўналишларида қатнашиб, ҳар иккисида ҳам 1-ўринни қўлга киритди.
 
 
Наманган шаҳридаги 52-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Севара Уматалиева эса фортепиано йўналишида 10 - 12 ёш тоифасида 2-ўринга сазовор бўлди. Унинг укаси, худди шу мактабнинг 4-синф ўқувчиси Отабек Уматалиев эса халқ чолғулари прима-рубоб йўналишида 10 - 12 ёшли тенгдошлари билан бўлган баҳсларда 2-ўрин соҳиби бўлди.
Иштирокчиларнинг ҳар бири халқаро тоифадаги диплом билан тақдирландилар. Эътиборлиси, фестивал-танлов ғолиби Аҳрормирза Раҳманов жорий йил сўнггида Испанияда ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Биз Twitterда