Мел Гибсон тўққизинчи бор ота бўлди!

Article
Америкалик актёр, режиссёр ва продюсер Мел Гибсон тўққизинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда People журнали маълумот берди. Гибсонга унинг турмуш ўртоғи, спортчи ва ёзувчи сифатида ном қозонган Розалинда Росс ўғил туҳфа қилди.  61 ёшли актёр ва 26 ёшли ёзувчилар оиласидаги биринчи меҳмон жума куни Лос-Анжелесда дунёга келди. Юлдузли жуфтлик унга Ларс Жерард Гибсон дея исм беришди.
Юздан ортиқ киноларда суратга тушиб, оламшумул машҳурликка эришган Гибсон “Шерюрак”, “Ватанпарвар” картиналари орқали миллионлаб мухлислар қалбини забт этган.
Гибсоннинг биринчи турмуш ўртоғи Робин Мур билан етти нафар фарзанди (олти ўғил ва бир қиз) бор. Шунингдек, рус пианиночиси Оксана Григорьева билан бир қизи бор. Улар муносабатларни 2010 йилда узишганди. 

Биз Twitterда