Машҳур қўшиқчи Тимати Қозоғистондаги болалар уйига ўз машинасини совға қилди

Article
Машҳур қўшиқчи Тимати Қозоғистондаги болалар уйига ўз машинасини совға қилди. Ауди русумидаги бу автомашинани ўғрилар реппернинг уйи олдидан тунаб кетишганди. Ушбу улов 2006 йилдан бери Павлодардаги жарима майдончасида турарди. Бу ҳақда Тимати Instagramдаги саҳифасида пост қолдирди.
"Ҳақиқатдан ҳам ушбу машинадан 14-15 йиллар бурун мен фойдаланар эди. Уйим олдида қаровсиз қолдирганим боис, уни тунаб кетишганди. Бу борада ҳеч кимга даъвойим йўқ. Бу масалага узил-кесил нуқта қўймоқчиман. Павлодардаги жарима майдончаси мутасаддиларидан шуни сўрайманки, автомобилни сотувга қўйиб, ундан тушган маблағни болалар уйига тақдим этишсин", - деди қўшиқчи. 

Биз Twitterда