Хотира – муқаддас: 16 декабрь – буюк мутафаккир Али Қушчи вафот этган кун

Article

«Ўз даврининг Батлимуси» деб танилган Али Қушчи вафот этганига 542 йил тўлди. Улуғбек илмий мактабининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи 1474 йили Истанбулда вафот этган.

Улуғбек расадхонасининг мутасаддиси сифатида расадхона қурилиши ва кейинги астрономик кузатишларга катта ҳисса қўшган Али Қушчи Улуғбек вафотидан сўнг, низолар сабаб Самарқандни тарк этишга мажбур бўлади ва Усмонли султонлиги ҳудудидан қўним топади. Истанбулда ҳам илмий изланишлар олиб бориб, турк илмий салоҳиятининг ошишига ҳам катта туртки беради. Улуғбек ва унинг «Зиж»и ҳақидаги хабарлар Европага етиб боришида ҳам Али Қушчининг ҳиссаси мавжуд.

Биз Twitterда