Ақлий савияси пастлар қандай қўшиқ тинглаши аниқланди

Олимларнинг изланишлари шуни кўрсатмоқдаки, ақлий савияси, янада аниқроқ айтадиган бўлсак IQ даражаси ўта паст одамлар R’n’B мусиқавий жанрини тинглашар экан. Ўз-ўзидан савол туғилади: Бу йўналиш ўзи нимага ўргатади?
Rythm and Blues мусиқий йўналиш сифатида ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. Лекин 80-йилларда у хип-хоп жанри қирраларини ўзлаштириб, катта ўзгаришга юз тутди. Рок каби у нафақат бир йўналиш, балки турли бузуқ маданиятлар қоришмасига айланиб кетди.  R’n’B унинг ишқибозлари учун бутун бир оламдир. Энди Rythm and Blues Rich and Beautiful (бойлар ва гўзаллар) деб номланмоқда. Шундай қилиб, бу йўналишнинг асосий ғояси исроф ва ифлосгарчиликка бой ҳаёт тарзи тарғиботидан иборат бўлиб турибди.
R’n’B мусиқаси бевосита ярим-яланғоч ҳолатдаги рақслар билан бевосита боғлиқ. Раққослар ўзларининг эҳтиросларини имкон қадар кўпроқ “намоён” этишга интилишади.  Қўшиқларнинг асосий мавзуси – қиммат машиналар, шопинг, шаҳвоният, алкоголь, гиёҳвандлик тарғиботидир. Ушбу йўналиш клипларида сюжет асосан аёлларни бой эркакка хизмат кўрсатишидан иборат бўлиб қолмоқда.
Бундай гуруҳлар сирасига “50 сент”, “Блэк Стар”ни, турли репперларни қўшиш мумкин. Афсуски ушбу йўналишдан илҳом олиб, уларга тақлид қилган ҳолда фаолият юритаётган гуруҳлар ва хонандалар бизнинг юртимизда ҳам йўқ эмас.

Биз Twitterда