Наманган шаҳрида замонавий халқ кутубхонаси қурилиши бошланди

Бугун Наманган шаҳридаги 3-кичик туман, “Порлоқ” маҳалласи ҳудудида барпо этиладиган янги кутубхона қурилиши бошланди. Маҳалла аҳли, жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб Қуръон тиловати қилиниб, давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, янги зиё маскани фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
6400 квадрат метр майдонда қад ростлайдиган мазкур 4 қаватли кутубхонада бир пайтнинг ўзида 500 нафар китобхонга хизмат кўрсатилади. Уни барпо этиш жараёнида энг замонавий қурилиш материаллари ишлатилади. бу ерда аҳолиси учун замонавий зиё маскани қад ростлаши кутилмоқда. 
 
 
Кутубхона бир неча юз минг китобга мўлжалланган архив, ўқиш заллари, компьютер хоналари, фавворалар, қаҳвахона, болалар майдончасидан иборат бўлади. 
Бино қурилиши учун 25 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, кутубхона шу йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Биз Twitterда