Мусиқага ҳамоҳанг шеърият!

Озарбайжон шеъриятининг мумтоз вакиллари -  Насимий, Фузулийларни ўзбек мухлислари севиб ўқишади. Мусиқага ҳамоҳанг озар шеърияти ўқувчини ўзига мафтун қилади. Қардош халқнинг замонавий адабиёти истеъдодларга бой. Уларнинг кўпларини Тоҳир Қаҳҳор, Усмон Қўчқор сингари шоирларимиз таржима қилишган. Ўзбек шеъриятининг ёрқин вакиласи Дилбар Ҳайдарова ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб, озар шеъриятининг мафтуни. Озарбайжоннинг академик шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг қатор шеърларини таржима қилган. “Бир олманинг икки юзи” таржимасини Ортиқ Отажонов маромига етказиб куйлаган ва бу қўшиқ ҳамон севимли. Шоира ҳозиргача юзлаб озарча шеърларни ўзбек тилига ўгирган. Кечагина озарбайжонлик иқтидорли шоира Назмия Ҳижроннинг “Туркдирман”шеъри Дилбар Ҳайдарова томонидан ўзбек тилида шеърият ихлосмандларига тақдим этилди. Муаллифнинг ёзган куни ўзбекчалаштирилган ушбу ижод намунасини сизга ҳавола этамиз.
 
ТУРКДИРМАН
Нодонларнинг кўзларини очасан,
Душманларнинг ҳийласини отарсан,
Дунё бўйлаб яратилган турк сансан,
Суви-кўки, ер юзида бор наърам....
Туркдирман.

На амалим, на ақидам тойилмас,
Қўлим синар, билакларим эгилмас,
Алданмасман, ақлу-ҳушим ёйилмас,
Ҳовуч-ҳовуч бўлиб қўлда олинмам,
Туркдирман.

Бу дунёнинг бариш отли боласи,
Кўкда қуёш, ерда оби ҳавоси,
Ҳақсизликнинг, золимларнинг балоси,
Сева, сева бир умрга келаман,
Туркдирман.

Шиоримиз
 бир озодлик бир бўлиш,
Тупроқ сўрамадик, ҳатто бир қарич,
Ўзбекистон, Қозоғистон қоришиқ,
Туркманистон, Кирғизистон дегайман,
Туркдирман.

Туроннинг тупроғи, тоши Ҳижронман,
Миллатимни, давлатимни севаман,
Унинг учун бу бошимни тикканман,
Байроғимга, тупроғимга бейман, ман...
Туркдирман.

Дилбар Бону
таржимаси,
25.03.2017
 

Биз Twitterда