Давронбек Тожиалиев, Беҳзод Фазлиддин ва Муҳаммадамин Тўхлиев Истанбулдаги Турк дунёси ёш ёзувчилари учрашувида!

photo: https://www.facebook.com/dogruyoltksd
 
Истанбулда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги дастаги билан Евросиё Ёзувчилар Уюшмаси томонидан ташкил этилган  Турк дунёси ёш ёзувчилари учрашуви бошланди. Бу ҳақда Уюшманинг расмий сайтида хабар берилди.
Қатор туркий мамлакатларнинг 58 нафар ёш шоирлари, ёзувчилари, адабиётшунослари таклиф этилган бу нуфузли тадбирда Ўзбекистондан Давронбек Тожиалиев, Беҳзод Фазлиддин ва Муҳаммадамин Тўхлиев иштирок этишмоқда.
Тадбир давомида турли ижодий мулоқотлар бўлиб ўтади, турк адабиётшунос олимларидан Рамазан Коркмаз “Турк дунёси адабиётининг умумий даврлари” мавзусида, Камил Акарсу “Анъанавий адабиётимиздан фойданаланиш йўллари” мавзуларида маъруза қилишади.

Биз Twitterда