Бир қултум сув қиймати

Article
Кунларнинг бирида Хорун ар-Рашид ҳарбий сафарга чиқди. Ёнида доно вазирларидан Ибн Саммок бор эди. Йўлда жуда чанқаган ҳукмдор бетоқатлик билан сув сўради. "Худо ҳаққи, бироз сабр қилинг", деди Ибн Саммок. Кейин кўзада сув узата туриб қайтиб олди ва: "Фараз қилинг, ушбу сувдан ман қилиндингиз, уни ичиш учун нимангизни берардингиз?",  деб сўради.
- Мулкимнинг ярмини берган бўлардим.
Ҳукмдорнинг ташналиги қонганидан кейин доно вазир яна сўради:
- Мана, сувни ҳам ичдингиз. Энди Расулуллоҳ(САВ)га яқинлигингиз ҳурмати, айтинг, ўша сув вужудингиздан қайтиб чиқмади, яъни пешобингиз тутилиб қолди дейлик. Унинг қайтиб чиқиши учун нима қилардингиз?
- Мулкимнинг қолган ярмини берардим.
Шунда Ибн Саммок: "Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга ҳам арзимайдиган мол-мулк учун ўзини таҳликага отиш, талашиб-тортишиш, унга эга бўлиб қувониш ақлли одамга ярашмайди", деди. Бу сўзлардан Хорун ар-Рашид қаттиқ таъсирланиб, ҳарбий юришни бекор қилди.

Биз Twitterда