Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти судларига судьялар, Поп ва Чортоқ тумани судига эса раислар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 63, 631, 632-моддалари ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 7, 17-моддаларига асосан Судьялар олий кенгаши судьялар ва туман судлари раисларини тайинлаш ваколатига эга.
 
 
Судьялар олий кенгаши оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбасидан маълум қилишича, кенгашнинг 2020 йил 20 январдаги қарори билан қуйидагилар:
Илёсжон Усмонов судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси лавозимига;
Умидахон Солиева судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси лавозимига; 
Дилмурод Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп тумани судининг раиси лавозимига;
Султонмахсуд Холбатиров судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Чортоқ тумани судининг раиси лавозимига тайинландилар.
 

Биз Twitterда