Ватан ҳимоячилари кунида "Мотамсаро она" ҳайкали пойи гуллар билан тўлди

Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.
 
 
Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими Наманганда яхши анъанага айланган. 
Байрам муносабати билан 14 январь куни вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Собиржон Байбабаев, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
 
 
Гул қўйиш маросими аввалида, ҳарбий қисмлар вакилларининг ва техникаларининг ҳарбий марши ҳамда давлатимиз байроғи билан безалган автомобиль ва мотоцикллардан иборат кўргазмали юриши ўтказилди.
 
 

Биз Twitterда