Ва ниҳоят: Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажради!

Президент фармони билан Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Gazeta.uz”га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида 2004 йил сентябрида ташкил этилганди.
Маданият вазирлиги марказий девони тузилмасидан вазир, биринчи ўринбосар ва икки нафар вазир ўринбосари ўрин эгаллайди. Давлат спорт қўмитаси марказий девонида эса раис, биринчи ўринбосар ва икки нафар раис ўринбосари фаолият олиб бориб, улардан бири Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори ҳисобланади.

Биз Twitterда