Ўзбекистон чет эл юк ташувчилари учун қоидани ўзгартиради

Ўзбекистон йўналишларни ўзгартириш учун авто юк ташувчи мамлакатлар рўйхатига ўзгартириш киритиб, чегаралаш ва рухсатнома беришни  режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси.
Интерфаол давлат хизматлари ягона порталида Ўзбекистон республикаси ҳудудига юк ташувчи чет эл автотраснпорт воситаларининг йўналишига ўзгартириш киритиш лойиҳасининг янги таҳрири муҳокама қилинмоқда.

 
Амалдаги қоидага асосан барча чет эл юк ташувчи автомобиллари йўналишига ўзгартириш киритишга рухсатнома берилади. Лойиҳада фақат Туркманистон, Эрон ва Туркия вакилларига рухсатнома бериш кўзда тутилган. Бошқа мамлакат юк ташувчи автомобилларига рухсатнома Ўзбекистон юк ташувчи автобилларига рухсат берилган тақдирдагина берилади.

Биз Twitterда