Қувасойлик сохта "терговчи" қўлга олинди!

Article
Фарғона шаҳрида ўзини “вилоят прокуратураси катта терговчиси” деб таништириб, Қувасойдаги Building materials production and trading group қўшма корхонасидан пул ундирмоқчи бўлган фирибгар устидан суд бўлиб ўтди деб ёзади Podrobno.uz “Инсон ва қонун” газетасига таяниб.
Ўрта-махсус маълумотга эга 28 ёшли бу йигит Қувасой шаҳрида истиқомат қилиб келган. Ҳаводан пул қилиш орзуси уни фирибгарлик сари ундаган.
Қўшма корхона раҳбари билан телефонда боғланган сохта “терговчи” ўзида “бу корхонанинг ноқонуний фаолияти ҳақида маълумотлар ҳамда телефон мулоқотлари қайди борлигини” айтиб, қўрқитишга уринади. Корхона раҳбарининг “нима қилиш керак?” деган саволига, “иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ, битта танишимни ишга олинг, қолганини кейин гаплашамиз” дейди.
Тез кунда унинг номидан келган йигитни корхона директори ишга олади. Лекин, ундан кейинги “муносабатлар” уни таажжубга солади. Чунки, “прокуратура ходими” унга яна телефон қилиб, “янги смартфон” олиб беришни талаб қилади. Бир неча дақидадан кейин бошқа номердан телефон қилиб, ўзини бошқа киши сифатида таништиради ва унга “прокуратура терговчиси” топшириқ берганини, смартфон билан билан бирга 2000 АҚШ доллари ҳам қўшиш кераклигини айтади...
Келишилган куни корхонага келган “қаҳрамонимиз” директордан 530 минг сўмлик смартфонни ва 2000 долларни олиб, хурсанд бўлишга ҳам улгурмагандики, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди...
Фирибгар ўзининг фош бўлганини тушуниб етди. Корхона раҳбари томонидан бу борада вилоят прокуратурасига маълум қилинган ва бу сигнал асосида оператив тадбир ташкил этилганди...
Суд фирибгарга қонунчилик асосида жазо ҳукми эълон қилди.

Биз Twitterда