Учқўрғон туманида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сайёр қабули ўтказилди

22 февраль куни Учқўрғон тумани ДХА биносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Фуқароларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, вилоят Халқ қабулхонаси мутасаддилари жалб этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Уч соатдан ортиқ давом этган сайёр қабулда вилоят шаҳар ва туманларидан келган фуқароларнинг юздан зиёд мурожаатлари кўриб чиқилди.
Уй-жой шароитини яхшилаш, тиббий хизмат, тадбиркорлик учун банк кредити, ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун бино, таълим кредити, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари, коммунал таъминот, моддий ёрдам, бандлик ва бошқа масалаларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарият қисми қабул жараёнида қаноатлантирилди.
 
 
Ечими муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабул доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилди.

Биз Twitterда