Уч ойдан сўнг Сергелида 66 та кўп қаватли уй битказилади.  2500 дан зиёд оила уй билан таъминлади!

Article
Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Тошкентнинг Сергели туманида 66 кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади. Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида бунёд этилаётган мазкур уйлар 2 минг 500 дан зиёд оиланинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Эътиборлиси, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ушбу қурилиш майдонига ташкил этилган медиа-турда бу ҳақда тўлиқ маълумот берилди
Сергели туманидаги қурилиш ишлари учта майдонда олиб борилмоқда. Биринчи майдондаги 66 та етти қаватли уйнинг калитлари хонадон соҳибларига мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида топширилиши кўзда тутилаётган бўлса, бошқа майдонлардаги 36 та кўп қаватли уйни қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган.
Мазкур уйлар қуриб битказилиши билан 4 мингдан зиёд оила ўз шахсий хонадонига эга бўлади. Кўп хонадонли уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, болалар боғчалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2017-2020 йилларда юртимиз бўйлаб, 945 кўп хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган бўлиб, шу кунларда уларни қуриш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилмоқда.

Биз Twitterда