Уйчида 11 ойда 200 та электр ва газга ноқонуний уланиш, 557 млн. сўм зарар аниқланди

 
Мажбурий ижро бюроси Уйчи тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан маҳаллаларда тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ноқонуний тармоқларга уланишни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жумладан, туманнинг “Мевазор”, “Тошлоқ”, “Деҳқонобод”, “Мевазор” маҳалласида ўтказилган тадбирда истеъмолчиларнинг тўлов интизомига амалга қилишлари, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиб олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида аниқ мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Умуман олганда, туманда жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш билан боғлиқ 200 та ҳолат аниқланган. Ушбу қонунбузилишлар оқибатида жами 557.0 млн сўм зарар етказилган, деб VodiyMedia’га хабар берди МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори Соҳибжон Рапиқов.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида туманда ноқонуний фойдаланиш бўйича етказилган зарардан 509.5 миллион сўм ундирилди, 200 нафар истеъмолчи маъмурий жавобгарликка тортилди.

Биз Twitterда