Тюменликлар чучвара ейиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишмоқчи, ваҳоланки ўзбеклар буни қайд этиб бўлишган!

Россиянинг Тюмень шаҳри аҳолиси 24 соат ичида ҳудуддаги кафе ва ресторанларда чучвара истеъмол қилиш бўйича рекорд ўрнатишмоқчи. Бу натижани кузатиш учун Россия рекордлар китоби экспертлари жалб этилган. Ушбу оммавий истеъмол “Тюмень чучвараси” фестивали доирасида 25 февраль куни ўтказилади.
Руслар рекорд учун зўр бериб ҳаракат қилишмаса ҳам бўлаверади. Чунки яшариш ва янгиланиш фасли ташрифи билан Ўзбекистонда оммавий чучварахонлик бошланиб, баҳорий таомнинг истеъмоли кескин кўпаяди. Агар рекорд қайд этувчи мутахассислар юртимизга ташриф буюриб, натижа билан танишсалар ўзбеклар қайд этган рекордни ҳеч ким янгилай олмаслиги аниқ. 

Биз Twitterда