Туркий дунё туризм харитаси тузилади

 
Кеча Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида Туркий дунё туризм харитасини тузиш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу харитага туркий давлатлардаги асосий тарихий, маданий ва туристик йўналишлар киритилади.
Туркий дунё туризм харитаси Туркий Кенгашга аъзо мамлакатларнинг асосий туризм йўналишларини белгилаб берувчи эталон лойиҳа бўлиши кўзда тутилмоқда.
Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аввалроқ илгари сурилган Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар ва ўз мамлакатларидаги энг машҳур қадамжоларни ушбу лойиҳага киритишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Биз Twitterда