Тошкент аэропортида багажидан ўқ-дори топилган Исроил солдати қўлга олинди

 
Исроил мудофаа армияси – ЦАХАЛда аскарлик муддатини якунлаб, Таиландга дам олишга кетаётган исроиллик солдат Тошкент аэропортида багажида 13 та патрон аниқланганлиги учун қўлга олинди.
Тошкентдан транзит орқали учиши керак бўлган бу солдатнинг сумкаси самолётга ўтириш чоғида текширилганда, негадир ҳар нарсага ўта синчковлик билан қарайдиган Исроил аэропортида ўтказиб юборилган патронлар топилди. Бу ҳақда Исроил матбуоти - IzRus портали хабар берди.
Қўлга олинган солдатни Исроилнинг Ўзбекистондаги консули келиб кўрди. Консул мамлакатимиз чегара хизмати мутасиддиларига бу ҳолат билмай қилинган бир хато (!!!) эканини айтгани билдирилди.

Биз Twitterда