Чортоқда 4 ва 5 қаватли уйлар қурилишига старт берилди

Мамлакатимизда арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали аҳолининг уй-жой маиший турмуш шароитларини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. 
 
 
Ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини фаоллаштириш мақсадида  Президентимиз томонидан 2019 йил 28 ноябрда имзоланган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5886-сонли Фармонга асосан Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар қурилиши камида 200 та квартирани ўз ичига олган макромассивлар шаклида жойлаштирилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Шунга мувофиқ Чортоқ шаҳар “Дўстлик” МФЙ, “Мучум Кесканёр техсервис” ММТП ҳудудида “Чортоқ архитект қурилиш”, “RENOSANSE BIZNESS PLUS” МЧЖ ҳамда “Глобал қурилиш савдо-саноат сервис” хусусий корхонаси томонидан намунавий лойиҳа асосида 30 хонадонли 3 та  5 қаватли арзон уй-жойлар қурилиши бошланди. Шунингдек, бу ерда “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Наманган филиали томонидан намунавий лойиҳа асосида 24 хонадонли 4 та 4 қаватли арзон уй-жойлар қурилишига ҳам старт берилди.
Шу муносабат билан  қурилиш олдидан қўй сўйилиб, Қуръони карим тиловати ва дуои фотиҳа ўқилди. Бунёдкорлик ва хайрли ишлар дебочаси бўлган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳром Нурматов, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Султанов, туман ҳокими Анвар Отаходжаевлар иштирок этди.

Биз Twitterда